1445 йил 13 зулҳижжа | 2024 йил 19 июнь, чоршанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Тафсир

Аллоҳ ўта ҳилмлидир

11:08 / 08.02.2020 2463 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Аллоҳ таоло Қуръони каримда шундай марҳамат қилади:

ﭑ ﭒ ﭓ ﭔ ﭕ ﭖ ﭗ ﭘ ﭙ ﭚ ﭛﭜ ﭝ ﭞ ﭟ ﭠ

Аллоҳ сизларни беҳуда қасамларингиз учун тутмас. Лекин қалбларингиз касб қилган нарса учун тутадир. Ва Аллоҳ ўта мағфиратлидир, ўта ҳилмлидир. (Бақара сураси, 225- оят).

«Беҳуда қасам» деганда ўйлаб-ўйламай, тил ўрганиб қолганидан ичиладиган қасамга айтилади. Айниқса, арабларда қасам лафзи осон чиқади, кўп ишлатилади. Бу туркий халқларда ҳар нарсага «Худо урсин» деяверишга ўхшайди.

Бир куни Пайғамбаримиз саҳобалардан бирлари билан йўлда юриб борар эдилар. Улар ов қилаётган кишиларнинг олдидан ўтиб қолишди. Шунда «Аллоҳга қасамки, урдим», «Аллоҳга қасамки, хато қилдим» деган овозлар эшитилди. Набий алайҳиссалом билан бирга кетаётган киши:

– Қасамхўр бўлишдими? – деб сўради. Набий алайҳиссалом:

– Йўқ, овчиларнинг қасами беҳуда бўлади. Каффорот ҳам, уқубат ҳам йўқ, – дедилар.

Қасам уч хил бўлади:

Биринчиси – беҳуда қасам. Бу, аввал айтганимиздек, тил ўрганиб қолиб, ҳуда-беҳудага қасам ичаверишдир. Бундай қасамга каффорот йўқ, гуноҳ ҳам бўлмайди. Лекин мусулмонлик одоби бўйича, қасам ичмаслик лозим. Бошқа оятда кўп қасам ичиш кофирларнинг иши экани айтилган.

Иккинчиси – ғамус қасам. Яъни билиб туриб, ёлғондан қасам ичиш. Бундай қасам катта гуноҳ бўлиб, истиғфор ва тавбани талаб қилади.

Учинчиси – мунъақида қасам. Яъни ният билан боғланган қасам. Келажакда бир ишни қилиш ёки қилмасликни ният этиб, қасд билан қасам ичиш. Бундай қасам ичган одам уни амалга ошира олмаса, каффорот бериши лозим бўлади.

«Тафсири Ҳилол» китобидан

Муаллиф
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Аллоҳ таоло Мулк сурасида шундай марҳамат қилади У ризқни тортиб қўйса, сизга ризқ берадиган ким ўзи Йўқ Улар саркашликда ва ҳақдан қочишда бардавом давоми...

3239 20:00 / 29.11.2018
Аллоҳ таолонинг .Мунофиқлар ёлғончидирлар,, деб берган гувоҳлиги рост. Мунофиқлар ишончли ваъда берган бўлишларига қарамасдан, ўз дўстларини ёрдамсиз давоми...

1329 19:00 / 24.10.2023
Аллоҳ таоло Қуръони Каримда шундай марҳамат қилади .Бугунги кунда сизларга барча пок нарсалар ҳалол қилинди. Китоб берилганларнинг таоми давоми...

886 19:00 / 01.08.2023
.Ҳеч бир шаҳарқишлоқ йўқки, уни қиёмат кунидан аввал ҳалок қилувчи бўлмасак ёки шиддатли азобла азобловчи бўлмасак. Бу китобда битилгандир, Исро сураси, давоми...

634 19:00 / 14 май
Аудиолар

123139 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

44358 14:35 / 11.08.2021