1445 йил 10 зулқаъда | 2024 йил 18 май, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Нуқтаи назар

Ҳиндулар Исломни диққат билан ўргансалар, улар ҳам мен каби бу динни севиб қоладилар

16:00 / 06.07.2019 4011 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Махатма Ганди Ислом дини ва Қуръони каримни синчиклаб ўрганиб, мусулмонларга ҳайрон қолган. У ўзининг бу ҳаракатини шундай изоҳлайди:

Мусулмонлар ўзларининг улуғвор ва ғалабали кунларида ҳам мутаассиб бўлмаганлар. Ислом дунё Яратувчиси ва Унинг ишларига ҳайрат назари билан қарашга буюради. Ғарб қўрқинчли зулмат ичида бўлганида, шарқда порлаган, кўзни қамаштирувчи ислом юлдузи азоб-уқубат дунёсига ёруғлик, тинчлик ва тасалли олиб келди. Ислом дини ёлғончи дин эмас. Ҳиндулар бу динни диққат билан ўргансалар, улар ҳам мен каби бу динни севиб қоладилар. Мен Ислом динини, Пайғамбарини ва унинг атрофидагиларнинг қандай яшаганликлари ҳақидаги китобларни ўқидим. Улар менда жуда ҳам катта таассурот қолдирди. Мен шу хулосага келдимки, исломиятнинг бунчалик тез ёйилиши қилич кучи билан бўлган эмас. Тўяриси: Аксинча, ҳар ишда соддалик, мантиқ ва Пайғамбарларининг катта ҳол соҳиби яқинларига ва барча мусулмонларга чексиз садоқатда бўлгани туфайли бу дин бошқа кишилар томонидан севилиб қабул қилинган. Ислом ижтимоий адолатни буюрувчи диндир. Насронийликдаги бир қатор камчиликлар туфайли у ислоҳотга муҳтож бўлгани ҳолда Исломият нозил бўлган кундан бери бугунги кунгача ҳеч нарсаси ўзгармаган.

Махатма Ганди – Ҳиндистон сиёсий арбоби, мустақиллик асосчиларидан бири.

Муаллиф
Махатма Ганди
Мавзуга оид мақолалар
Муҳаммад Ротиб Нобулсий шундай дейди.Бу диннинг ташвишини қилма. Бу дин Аллоҳнинг дини. Бензинда ёнаётган нарсани ўчириш учун унга мой сепсанг баттар ёнади. Бу давоми...

5201 15:45 / 14.02.2020
Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам тарихда ўтган қўмондонлик, паҳлавонлик, адолатли давлат барпо этиш, одил раҳбарлик, саховатпешалик, гўзал хулқ, нотиқлик, давоми...

1707 16:45 / 25.11.2022
Маккада инсониятга энг катта таъсир кўрсатган инсон mdash Муҳаммад туғилди. У кўплаб империяларнинг диний раҳбари бўлган. Унинг ғояси ҳозирда инсониятнинг учдан давоми...

1017 19:09 / 21.10.2022
Оламимиз Нуҳ кемасига ўхшайди. Унда озгина инсонлар, сонсаноқсиз ҳайвонлар яшашади.Сэмюел Батлер, инглиз ёзувчиси

2405 13:00 / 30.12.2021
Аудиолар

121547 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

43031 14:35 / 11.08.2021