1445 йил 25 зулқаъда | 2024 йил 02 июнь, якшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Силаи раҳм

29-боб. Аллоҳ силаи раҳм қилганни яхши кўради

17:15 / 03.03.2019 2211 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

58. Ибн Умардан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ким Роббидан қўрқса, силаи раҳм қилса, унинг ажали кечга сурилади, моли кўпаяди, аҳли уни яхши кўради», дедилар».

Шарҳ: Бу ерда ҳам силаи раҳм қилган одамга нафақат у дунёда, балки бу дунёнинг ўзида ҳам яхшиликлар бўлиши таъкидланмоқда.

Демак, силаи раҳм умрни зиёда қиладиган, ажални орқага сурадиган, ўз аҳлининг, яъни қавм-қариндошларининг муҳаббатига сазовор қиладиган нарса экан. Шунинг учун силаи раҳмга, қариндошларга яхшилик қилишга катта эътибор беришимиз лозим.

Ушбу ҳадисдан олинадиган фойдалар:

1. Аллоҳ таолога тақво қилган ва силаи раҳм қилган кишининг умри узоқ бўлиши.

2. Аллоҳ таолога тақво қилган ва силаи раҳм қилган кишининг моли кўп бўлиши.

3. Аллоҳ таолога тақво қилган ва силаи раҳм қилган киши аҳлининг, яъни барча яқинларининг муҳаббатига сазовор бўлиши.

 

59. Ибн Умардан ривоят қилинади:

«Ким Аллоҳдан қўрқса, силаи раҳм қилса, унинг умрига умр қўшилади, моли кўпаяди ва аҳли уни яхши кўради».

Шарҳ: Бу ривоят ҳам аввалги ҳадиснинг ўзи бўлиб, бошқа кишилар томонидан ривоят қилинган. Ҳадис уламолари ўз ривоятларини таъкидлаш учун бир ҳадис матнини бир неча санад билан қайта-қайта келтиришни одат қилишган.

Муаллиф
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Бир мамлакат подшоҳи аскарларига юртдаги кексаларни ўлдиришга амр қилди. Бир йигит отасини жуда яхши кўрар эди. Подшоҳнинг буйруғини эшитгач отасини уйнинг давоми...

2822 13:26 / 09.06.2022
Мазкур бўлимда шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуфнинг Одоблар хазинасиrdquo асаридан отаонага яхшилик қилиш масалаларига бағишланган мавзуларни тақдим этиб давоми...

2606 00:46 / 30.09.2018
Абу Ҳурайрадан ривоят қилинади.Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам.Аллоҳнинг йўлида юрилганда чиққан чанг билан жаҳанамнинг тутуни банданинг ичида зинҳор жам давоми...

1314 11:00 / 11.02.2023
27. Саъд ибн Убода Зароқий отасидан ривоят қилади.Мадина масжидида Амр ибн Усмон билан ўтирган эдим. Олдимиздан Абдуллоҳ ибн Салом акасининг ўғлига суяниб ўтиб давоми...

2888 17:10 / 16.01.2019
Аудиолар

122302 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

43646 14:35 / 11.08.2021