1445 йил 11 зулҳижжа | 2024 йил 17 июнь, душанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Силаи раҳм

25-боб. Силаи раҳмнинг вожиблиги

15:00 / 08.02.2019 3117 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Исломий адабиётда ва халқ орасидаги диний сўзлашувда ҳам «силаи раҳм» истилоҳи ишлатиб келинади. Аслида бу бобдаги «раҳм» сўзи биздаги «бачадон» сўзининг ўрнида ишлатилади. «Сила» сўзи эса «боғлаш» – «улаш» деган маънони англатади.

«Силаи раҳм» бирикмаси «бачадондошлик алоқасини боғлаш» деган маънони билдиради. Бунинг ўрнига бизда «қариндошлик алоқаси» деган истилоҳ ишлатилади. Қариндошлар эса кимлар экани ҳаммага маълум.

Аёл киши ҳомиладор бўлганида бола сақланиб турадиган аъзоси араб тилида «раҳм», бизда эса «қорин» дейилади. «Қариндош» эса бир қориндан туғилган деган маънони билдиради.

Силаи раҳм ана шу қариндошларга боғланиш, уларга раҳм-шафқат кўрсатиш, яхшилик қилиш, муҳтожларига ёрдам бериш, қариндош-уруғчилик вазифаларини адо этиш каби маъноларни билдиради. Бу нарса динимизда вожибдир.

Ҳа, Исломда қариндошлик алоқаларини боғлаб туриш ҳар бир мусулмон учун фарзу вожиб қилинган. Бу алоқани узиш эса ҳаромдир.

Келгуси боб ва ҳадисларнинг бир нечасида силаи раҳм маданияти – одоби ҳақида ҳар бир мусулмон учун ғоятда керакли таълимотлар тақдим этилади.

Албатта, ўзининг туғишганлари билан одоб ва маданият асосида муомала қила олмаган кишининг бошқалар билан одобли муомала қилиши хаёлга сиғмайдиган ҳолатдир.

Ота-она билан муомала, уларга яхшилик қилиш мусулмон инсоннинг одам зоти билан бўладиган алоқаси ва маданияти рўйхатининг биринчи қаторида турадиган бўлса, ундан кейин қариндошлари билан бўладиган алоқа турар экан.

Имом Бухорий ўз китоблари тартибида шу ҳақиқатни эътиборга олганлар.

47. Кулайб ибн Манфаъадан ривоят қилинади:

«Бобом:

«Эй Аллоҳнинг Расули, кимга яхшилик қилай?» деди.

«Онангга, отангга, опа-синглингга, ака-укангга ва улардан кейин келадиган яқинларингга (яхшилик қилиш) вожиб ҳақдир ва силаи раҳмдир», дедилар».

Шарҳ: Демак, онага, отага, ака-ука, опа-сингилларга, бошқа қариндошларга силаи раҳм, яхшилик қилиш, муҳтож бўлса ёрдам бериш, ҳожатини чиқариш, нафақа бериш ҳар бир мўмин-мусулмон учун вожиб амал ҳисобланади, буни қилмоғи лозим ва лобуддир.

Ушбу ҳадисдан олинадиган фойдалар:

1. Силаи раҳм – қариндошлик алоқаларини боғлаш мусулмон шахс учун вожиблиги.

2. Онага яхшилик қилиш вожиб экани.

3. Отага яхшилик қилиш вожиб экани.

4. Опа-сингилларга яхшилик қилиш вожиб экани.

5. Ака-укаларга яхшилик қилиш вожиб экани.

6. Мазкурлардан кейин келадиган қариндошларга яхшилик қилиш вожиб экани.

48. Абу Ҳурайрадан ривоят қилинади:

«Яқин қариндошларингни огоҳлантир…» ояти нозил бўлганида Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам туриб, нидо қилиб дедилар:

«Эй Бану Каъб ибн Луай! Ўзингизни дўзахдан қутқаринг!

Эй Бану Абдуманоф! Ўзингизни дўзахдан қутқаринг!

Эй Бану Ҳошим! Ўзингизни дўзахдан қутқаринг!

Эй Бану Абдулмуттолиб! Ўзингизни дўзахдан қутқаринг!

Эй Муҳаммаднинг қизи Фотима! Сен ҳам ўзингни дўзахдан қутқар! Чунки Аллоҳнинг ҳузурида сенга ҳеч нарса қилиб бера олмайман. Фақат қариндошлик бор, унинг ришталарини боғлаб тураман, холос».

Шарҳ: Демак, ҳар ким ўзи учун дўзахдан сақлайдиган, жаннатга киришга сабаб бўладиган амалларни қилиши керак экан. Бу борада бир одам бошқага ёрдам бера олмайди.

Қариндошлик алоқаси бор, шу сабабли бу дунёда силаи раҳм қилинади, қариндошлик учун лозим бўладиган амаллар, яхшиликлар қилинади. Аммо охиратда бу нарсалар ёрдам бера олмас экан.

Ушбу ҳадисдан олинадиган фойдалар:

1. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳам қиёматда Аллоҳ таолонинг Ўзи истамаса, ҳеч кимдан бирор нарсани арита олмасликлари.

2. Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳам бу дунёда силаи раҳм қилишлари матлублиги.

3. Яқину узоқ – барча қариндошларга амри маъруф ва наҳий мункар қилиш вожиблиги.

Муаллиф
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Фақирлар билан яшаш роҳатбахш ҳаётдир. Чунки фақирлар чин муҳаббат ва замонлар ўтса ҳам ўзгармайдиган пойдевор соҳиблари бўлишади. Мусибат ўзи катта ҳажмли ҳолда давоми...

1819 11:00 / 22.05.2022
64. Жубайр ибн Мутъимдан ривоят қилинади.Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг .Қариндошлик алоқасини узган одам жаннатга кирмайди,, деганларини давоми...

4431 12:10 / 21.03.2019
Ҳар бир инсон ким бўлишидан қатъий назар, бир кун келиб кексаяди. Аммо кексайиш билан кексайишнинг орасида фарқ бор. Энг яхши кексайиш яхшилик билан яшаб, яхшилик давоми...

1921 14:40 / 14.10.2019
70. Ҳаким ибн Ҳизомдан ривоят қилинади.Набий соллаллоҳу алайҳи васалламдан.Жоҳилиятда садақа, қул озод қилиш ва силаи раҳм каби ибодат деб қилган нарсаларимга нима давоми...

1874 10:20 / 18.04.2019
Аудиолар

123088 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

44308 14:35 / 11.08.2021