1445 йил 11 зулқаъда | 2024 йил 19 май, якшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Сийрат

Мазлумнинг дуосидан қўрқ | Сийрат дарслари (280-дарс)

19:00 / 03 май 391 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

414. Абдуллоҳ ибн Аббос розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Муозни Яманга юбораётиб қуйидагиларни айтдилар: «Албатта, сен аҳли китоб қавмнинг ҳузурига борасан. Шунда уларни энг аввал чақирадиган нарсанг Аллоҳ азза ва жалланинг ибодати бўлсин. Аллоҳни танишгач, Аллоҳ уларга бир кеча-кундузда беш вақт намозни фарз қилганининг хабарини бер. Агар буни қилсалар, Аллоҳ бойларидан олиниб, фақирларга қайтариладиган закотни уларга фарз қилганини хабар қил. Агар улар сенга бунда итоат этсалар, яхши молларини олишдан ҳазир бўл».

Бошқа ривоятда: «Мазлумнинг дуосидан қўрқ, чунки ­у(дуо) билан Аллоҳнинг орасида парда йўқдир», дейилган.

Бухорий ва Муслим ривоят қилишган.

415. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Қай бир тилла ёки кумуш соҳиби унинг ҳаққини адо этмас экан, албатта, Қиёмат куни бўлганда унинг учун оловдан бўлган тахтачалар тайёрланади. Улар жаҳаннам оловида қиздирилади. Сўнгра уларни пешонасига, икки ёнбошига ва орқасига босилади. Совуб қолиши билан яна қайтадан қиздирилади. Миқдори эллик минг йил бўлган кунда одамлар орасида ҳукм чиқарилгунча шундай қилинади. Кейин йўлини билади: ё жаннатга, ёки дўзахга бўлади», дедилар.

«Эй Аллоҳнинг Расули, туя-чи?» дейишди. У зот: «Қай бир туя соҳиби ҳам унинг ҳаққини бермаса – сувга борган куни уни соғиш ҳам ҳаққидандир – албатта Қиёмат куни бўлса, уни у(туя)ларнинг олдига теп-текис, сип-силлиқ ерга ташлаб берилади. Уларнинг ҳаммаси битта бўталоғи ҳам қолмай тўпланади. Уни туёқлари билан босадилар, оғизлари билан тишлайдилар. Унинг олдидан бири ўтса, бошқаси қайтиб келаверади. Миқдори эллик минг йил бўлган кунда одамлар орасида ҳукм чиқарилгунча шундай қилинади. Кейин йўлини билади: ё жаннатга, ёки дўзахга бўлади», дедилар.

«Эй Аллоҳнинг Расули, қорамол ва қўй-чи?» дейишди. «Қай бир қорамол ва қўй соҳиби ҳам унинг ҳаққини бермаса, у албатта, Қиёмат куни бўлса уларнинг олдига теп-текис, сип-силлиқ ерга ташлаб берилади. Улардан бирортаси ҳам қолмайди. Уларни ичида шохи буралгани, шохсизи, шохи сингани бўлмайди. Уларнинг ҳаммаси шохи билан уни сузади ва туёғи билан тепкилайди. Унинг олдидан бири ўтса, бошқаси қайтиб келаверади. Миқдори эллик минг йил бўлган кунда одамлар орасида ҳукм чиқарилгунча шундай қилинади. Кейин йўлини кўради: ё жаннатга, ёки дўзахга», дедилар».

Бухорий ва Муслим ривоят қилишган.

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам» китобидан

Ушбу китоб Ўзбекистон Республикаси Дин ишлари бўйича қўмитанинг 2022 йил 30 ноябрдаги 03-07/9078-рақамли хулосаси асосида чоп этилган.

 

 

Муаллиф
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади.Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам.Бетаҳоратлик етказувчи нарсани қилган кимсанинг намози таҳорат қилмагунича давоми...

2492 14:40 / 15.09.2019
456. Нубайша Ҳузалий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади.Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам .Ташриқ кунлари ебичиш ва Аллоҳнинг зикри кунларидир,, давоми...

3661 14:00 / 01.01.2021
Абу Саъийд розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади.Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам мастура қиздан ҳам ҳаёлироқ эдилар. Қачон бир нарсани ёқтирмасалар, юзларидан давоми...

3640 20:02 / 28.04.2017
704. Ибн Масъуд розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади.Бир киши .Эй Аллоҳнинг Расули, Аллоҳнинг наздида энг катта гуноҳ қайси, деб сўради. .У сени яратган бўлсада, Унга давоми...

2906 20:00 / 22.04.2022