1445 йил 11 зулқаъда | 2024 йил 19 май, якшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Янгиликлар

Юртимиз меҳмонлари

19:51 / 01 май 1213 pdf Ўқиш режими + -

2024 йил 30 апрель куни юртимизга яманлик машҳур олим, дин арбоби, шайх Ҳабиб Умар ибн Ҳофиз ҳазратлари бошчилигидаги бир гуруҳ азиз меҳмонлар ташриф буюришди. 

Меҳмонлар ташрифни юртимизнинг муборак қадамжоларидан бири – «Ҳазрати Имом» мажмуасини зиёрат қилишдан бошлаб, машҳур аллома, фақиҳ, муҳаддис Абу Бакр Қаффол аш-Шоший мақбарасини зиёрат қилдилар, «Мўйи Муборак»да қўним топган «Усмон Мусҳафи» билан яқиндан танишдилар, турли нодир қўлёзмалар, бир неча араб хатларида битилган манбаларни кўздан кечирдилар.

Шундан сўнг меҳмонларимиз Кўкча даҳасидаги «Шайх Зайниддин» қабристонига келиб, фазилатли шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳнинг қабрларини зиёрат қилдилар, Аллоҳ таолодан набийлар, сиддиқлар, шаҳидлар ва солиҳлар билан бирга қилишини сўраб, у кишининг ҳақларига дуолар қилдилар.

Куннинг иккинчи ярмида меҳмонларимиз фазилатли шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф раҳимаҳуллоҳ асос солган «Hilol-Nashr» матбаа-нашриётининг босмахонасига ташриф буюришди. Меҳмонларни нашриёт раҳбари Исмоилжон Муҳаммад Содиқ кутиб олдилар. 

Меҳмонлар босмахонада китоб чоп этиш жараёнини кузатдилар, сўнг «Hilol Nashr» матбаа-нашриётининг бош дўконига келиб, у ердаги китобларни, жумладан, шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳазратларининг илмий мерослари ҳамда адабий-бадиий асарлар билан яқиндан танишдилар. Исмоилжон домла меҳмонларга фазилатли шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳнинг ҳаёт йўллари, илмий мерослари ҳақида маълумот бериб ўтдилар.

Шундан кейин меҳмонларимиз шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф номидаги масжидда аср намози ўқидилар. 






Намоздан кейин шайх Ҳабиб Умар ибн Ҳофиз ҳазратлари юртимизга тинч-осойишта, фаровон ҳаёт тилаб, юртбошимиз олиб бораётган хайрли ишларга ривож сўраб, дуолар қилдилар.







Меҳмонларимизнинг юртимиз бўйлаб зиёратлари давом этмоқда.

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Ўзбекистон мусулмонлари идораси раисининг биринчи ўринбосари Ҳомиджон домла Ишматбеков Бирлашган Араб Амирлиги Фатво кенгашининг таклифига биноан шу йилнинг 78 давоми...

681 15:54 / 07.11.2023
Айни кунларда муфтий Нуриддин домла ҳазратларининг Қорақалпоғистон диёрига ташрифлари давом этмоқда. Сафар асносида маърифий суҳбатлар ташкил этиш баробарида давоми...

1128 09:54 / 23.02.2022
22 сентябрь куни Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Усмонхон Алимов Россия Федерациясида бўлиб ўтадиган халқаро анжуман ва унинг доирасидаги давоми...

2158 10:02 / 23.09.2019
Тошкент шаҳрида яна бир масжид давлат рўйхатидан ўтказилиб, юртимиз мусулмонлари учун ўз фаолиятини бошлади. Бу ҳақда Ўзбекистон мусулмонлари идораси Масжидлар давоми...

1973 07:10 / 13.06.2019
Видеолар
Аудиолар

121618 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

43080 14:35 / 11.08.2021