1445 йил 11 зулқаъда | 2024 йил 19 май, якшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Мерос

Она бир ака-ука ва опа-сингилларнинг ҳолатлари

14:23 / 18 апрель 622 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

• бир киши вафот этиб, ортидан биттагина она бир ака-укаси ёки она бир опа ёки синглиси қолса, олтидан бирни олади;

• бир киши вафот этиб, унинг ортидан биттадан кўп она бир ака-ука ва опа-сингиллар қолса, улар учдан бирни тенг тақсимлаб олишади, чунки Аллоҳ таоло «агар улар бундан кўп бўлсалар, учдан бирга шерикдирлар» деган (Нисо сураси, 12-оят).

Шериклик тенгликни тақозо қилади. Шундай экан, Қуръони Каримнинг ушбу оятига кўра, мана шу ҳолатда эркак киши аёл улушининг икки баробарини эмас, балки у билан тенг улуш олади.

«Калола» деб, вафот этганида ортидан ота-бобоси ҳам, фарзанд-набираси ҳам, яъни асли ҳам, фаръи ҳам қолмаган одамга айтилади. Бу сўз «الْكَلّ» лафзидан олинган бўлиб, унинг маъноси заифликдир. Араблар заифлашиб, қуввати кетиб қолган кишини «كَلَّ الرَّجُلُ», дейишади. Уламолар вафот этган кишининг ортидан боласи ва отаси қолмаса, ўша одам калола дейилади ижмо қилишган.

رُوِيَ عَنْ أَبِي بَكْرٍ الصِّدِّيقِ رَضِي اللهُ عَنْهُ قَالَ: إِنِّي رَأَيْتُ فِي الْكَلَالَةِ رَأْيًا، فَإِنْ كَانَ صَوَابًا فَمِنْ اللهِ وَحْدَهُ لَا شَرِيكَ لَهُ، وَإِنْ كَانَ خَطَأً فَمِنِّي وَمِنَ الشَّيْطَانِ، وَاللهُ مِنْهُ بَرِيءٌ، إِنَّ الْكَلَالَةَ مَا خَلَا الْوَالِدَ وَالْوَلَدَ. أَخْرَجَهُ عَبْدُ الرَّزَّاقُ، وَابْنُ أَبِي شَيْبَةَ، وَالدَّارَمِيُّ، وَابْنُ جَرِيرٍ، وَالْبَيْهَقِيُّ.

Абу Бакр Сиддиқ розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Мен калола хусусида бир фикрни айтаман: тўғри бўлса, шериги бўлмаган ёлғиз Аллоҳдандир; у хато бўлса, мендан ва шайтондандир. Аллоҳ ундан покдир. Калола – ўзидан кейин ота-онаси ҳам, фарзанди ҳам қолмаган кишидир» (Абдурраззоқ, Ибн Абу Шайба, Даромий, Ибн Жарийр ва Байҳақий ривоят қилган).

Баъзилар: «Калола ортидан фарзанд қолмаган кишидир», дейишган, лекин тўғрироғи аввалгисидир.

Аллоҳ таоло шундай марҳамат қилади:

«Зарар келтирмаган ҳолда қилинган васият ёки қарз (адо этилгани)дан сўнг» (Нисо сураси, 12-оят).

Ояти карима зарар келтириш мақсадида қилинган васият ва қарзни амалга ошириш керак эмаслигини ифодаламоқда. Васиятдаги зарар мероснинг учдан биридан кўпини васият қилишдир. Қарздаги зарар эса меросхўрларга зарар етказиш учун қарзи бўлмаган кишига қарзим бор деб иқрор бўлишидир.

«Ислом шариатида мерос илми» китобидан

Ушбу китоб Ўзбекистон Республикаси Дин ишлари бўйича қўмитанинг 2021 йил 24 августдаги 03-07/5163-рақамли ҳамда 2022 йил 27 сентябрдаги 03-07/7348-рақамли хулосалари асосида тайёрланган.

 

 

Таржимон
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Савол Нима учун эркакнинг улуши аёл киши улушининг икки баробарига тенг Жавоб Баъзилар гоҳида .Аёл киши эркакдан кўра заифроқ ва молга муҳтожроқ бўлатуриб, нима давоми...

702 16:03 / 26 январь
Меросхўрларнинг барчаси бир хил даражада бўлмайдилар. Уларнинг бир қанча даражалари бўлиб, мерос уларга қуйидагича тақсимлаб берилади1. Фарз эгалари. Тарикадан давоми...

267 09:23 / 17 май
Аллоҳ таоло марҳамат қилади .У қилган васият ёки қарзадо этилганидан сўнг..., Нисо сураси, 11оят. Ояти кариманинг зоҳири давоми...

655 07:30 / 01 март
Аллоҳ таоло шундай марҳамат қилади .Сендан фатво сўрайдилар. Айт .Аллоҳ сизга калола ҳақида фатво беради бир одам ўлсаю, унинг давоми...

658 14:00 / 29 апрель
Аудиолар

121617 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

43079 14:35 / 11.08.2021