1445 йил 11 зулқаъда | 2024 йил 19 май, якшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Жума

Жума куни ва кечаси дуони кўп қилиш

07:49 / 24.11.2023 1129 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Жума куни баданни тозалаб, ҳайъатни гўзал қилиш
Бу иш тирноқни олиш, соч олдириш, соқолни тўғрилаш, қўлтиқ остини ва бошқа жойларни туклардан тозалаш ва бошқа шахсий озодалик ишларини қилиш билан бўлади.
Соч ва тирноқни жума намозидан олдин олиш тавсия қилинган.


عَنْ أَبِي هُرَيْرَةَ: أَنَّ النَّبِيَّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ كَانَ يُقَلِّمُ أَظْفَارَهُ يَوْمَ الْجُمُعَةِ، وَيَقُصُّ شَارِبَهُ قَبْلَ أَنْ يَخْرُجَ إلَى الصَّلَاةِ. رَوَاهُ الْبَزَّارُ وَالطَّبَرَانِيُّ. 


Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам жума куни намозга чиқишдан олдин тирноқларини олар, мўйлабларини қисқартирар эдилар». 
Баззор ва Табароний ривоят қилишган.

Жума куни Каҳф сурасини қироат қилиш


عَنِ ابْنِ عُمَرَ قَالَ: قَالَ رَسُولُ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ: «مَنْ قَرَأَ سُورَةَ الْكَهْفِ يَوْمَ الْجُمُعَةِ سَطَعَ لَهُ نُورٌ مِنْ تَحْتِ قَدَمَيْهِ إلَى عَنَانِ السَّمَاءِ يُضِيءُ لَهُ يَوْمَ الْقِيَامَةِ، وَغُفِرَ لَهُ مَا بَيْنَ الْجُمُعَتَيْنِ». رَوَاهُ أَبُو بَكْرِ بْنُ مَرْدُوَيْهِ.

Ибн Умар розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: 
«Ким Каҳф сурасини жума куни ўқиса, қиёмат куни унинг қадами остидан нур чиқиб, осмону фалакни ёритади ва унинг икки жума орасидаги хатолари кечирилади», дедилар».
Абу Бакр ибн Мурдавайҳ ривоят қилган.

Қиёмат жума куни қоим бўлади. Жумада қиёматга ўхшашлик бор, одамлар жам бўлади. Каҳф сурасида қиёмат даҳшатлари зикр қилинган.

Жума куни ва кечаси дуони кўп қилиш
Чунки шу вақтда дуо ижобат бўладиган соат бор.


عَنْ أَبِي هُرَيْرَةَ رَضِي اللهُ عَنْهُ: أَنَّ رَسُولَ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ ذَكَرَ يَوْمَ الْجُمُعَةِ فَقَالَ: «فِيهِ سَاعَةٌ لَا يُوَافِقُهَا عَبْدٌ مُسْلِمٌ وَهُوَ قَائِمٌ يُصَلِّي يَسْأَلُ اللهَ تَعَالَى شَيْئًا إِلَّا أَعْطَاهُ إِيَّاهُ»، وَأَشَارَ بِيَدِهِ يُقَلِّلُهَا.

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: 
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам жума кунини зикр қилдилар ва: 
«Унда бир соат бор, қайси бир мусулмон банда ўша соатда туриб, намоз ўқиб, Аллоҳ таолодан бирор нарса сўраган ҳолида тўғри келса, албатта, У Зот унга ўшани беради», дедилар ва қўллари билан ўша(соат)нинг озлигини кўрсатдилар».
Бешовларидан фақат Абу Довуд ривоят қилмаган.

«Кифоя» китобининг биринчи жузи асосида тайёрланди


Ушбу китоб Ўзбекистон Республикаси Дин ишлари бўйича қўмитанинг 2022 йил 5 октябрдаги 03-07/7013-рақамли хулосаси асосида чоп этилган.

 

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Абу Саъид розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади .Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам .Ким Аллоҳга ва охират кунига иймон келтирган бўлса, жумага борсин. Ким бирор давоми...

2898 09:10 / 04.08.2023
. . Амр ибн Шуъайбдан, отасидан, бобосидан ривоят қилинади.Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам масжидда шеър айтишдан, олдисотди ва жума куни давоми...

972 20:00 / 15.06.2023
Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинадиНабий соллаллоҳу алайҳи васаллам.Ким жума куни бомдод намозидан олдин .Астағфируллоҳаллазий лаа илаҳа илла ҳувал давоми...

6739 15:11 / 26.01.2023
. . . ,. . Aбу Aйюб Сулaймoн розияллоҳу анҳудан Усмoн ибн Aффoн розияллоҳу анҳунинг oзoд қилгaн қуллaри ривоят давоми...

3320 10:05 / 05 апрель