1445 йил 11 зулқаъда | 2024 йил 19 май, якшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Кун ҳадиси

Шаввол ойида олти кун рўза тутиш

11:03 / 11 апрель 5779 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Абу Айюб ал-Ансорий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: 

«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: 
«Ким Рамазон (рўзаси)ни тутиб, кетидан Шавволдан олти (кун рўза) тутса, йил бўйи рўза тутгандек бўлади», дедилар». 

Бешовларидан фақат Бухорий ривоят қилмаган.

Шарҳ: Рамазон ойидан кейин келадиган Шаввол ойида олти кун нафл рўза тутишга тарғиб қилиш ўзига яраша ҳикматга эга. Аввало доимо нафл рўза тутишга тарғиб қилинади. Қолаверса, Рамазон бўйи рўза тутиб юриб, Шавволда бирдан ўзини овқатга уриш ҳам яхши эмас. Табиблар ҳам очликдан чиққандан кейин таом истеъмол қилишни аста-секин кўпайтиришни тавсия қиладилар.

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф раҳимаҳуллоҳ
«Ҳадис ва ҳаёт» китобидан

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Ибн Умар розияллоҳу анҳудан ривоят қилинадиРасулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламни.Мўмин банда Қиёмат куни Роббисига шу қадар яқинлаштириладики, У банданинг давоми...

3036 05:35 / 08.06.2018
Жобир розияллоҳу анҳудан ривоят қилинадиБир бадавий Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳузурларига келиб .Эй Аллоҳнинг расули, жаннатга ва дўзахга кириш учун давоми...

2933 08:30 / 20.05.2018
Абу Азза розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади.Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам.Аллоҳ бандага бирор ерда ўлишни қазо қилса, унинг учун ўша ерга бир ҳожат ҳосил давоми...

3386 15:44 / 20.07.2017
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинадиРасулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам .Ана ўша Кунда ер ўз хабарларини сўзлар,, деган оятни ўқиб.Ернинг хабари нима давоми...

3051 09:25 / 03.05.2018
Аудиолар

121607 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

43072 14:35 / 11.08.2021