1445 йил 11 зулқаъда | 2024 йил 19 май, якшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Кун ҳадиси

Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ражаб ойини кўрганда қилган амаллари

17:00 / 12 январь 4508 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Ражаб ойи тўғрисида одамлар орасида турли нотўғри тушунчалар тарқалиб қолган. Унинг ҳақиқатини тушуниб олиш барча мусулмонлар учун лозимдир.
Бу ой ҳақида Набий соллаллоҳу алайҳи васалламдан саҳиҳ санад ила собит бўлган қуйидаги ҳадис мавжуд:

عَنْ أَنَسِ بْنِ مَالِكٍ رَضِىَ اللَّهُ عَنْهُ قَالَ كَانَ النَّبِيُّ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ إِذَا دَخَلَ رَجَبٌ، قَالَ: "اللهُمَّ بَارِكْ لَنَا فِي رَجَبٍ، وَشَعْبَانَ، وَبَلِّغْنَا رَمَضَانَ".

Анас ибн Молик розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Ражаб ойи кирса, Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Аллоҳумма баарик ланаа фий ражабин ва шаъбана, ва баллиғнаа Ромазона», дер эдилар».
Байҳақий ривоят қилган.

Таржимаси: «Аллоҳим! Ражаб ва шаъбон ойларида бизга барака бергин ва Рамазон ойига етказгин».
«Рамазон ойига етказгин», деб дуо қилиш Рамазон ойига муштоқ бўлишдир. Ушбу дуо Набий соллаллоҳу алайҳи васалламдан саҳиҳ санад билан собит бўлгандир. Шунинг учун ражаб ойи кирганда ушбу дуони қилиш суннат ҳисобланади. Ушбу дуонинг суннат эканини билмаганлиги учун Ражаб ойи кирганида уни ўқимаган киши ражаб ойининг қайси куни бу амал суннат эканини эшитса, ўша куни ўқиса бўлаверади. Бундан бошқа халқ орасида ражаб ойида қилиш керак, деб тарқалган амалларнинг барчасининг асли йўқдир.

Абдуманнон Қосимий

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
. .Абдуллоҳ ибн Амр розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади.Бир киши Набий соллаллоҳу алайҳи васалламдан.Исломнинг нимаси яхши, деб сўради..Таом бермоғинг давоми...

3376 14:00 / 12.02.2021
. ,. .6624. Иёз ибн Ҳимор розияллоҳу анҳудан ривоят қилинадиРасулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламни.Жаннат аҳли уч тоифадир 1. Адолатга муваффақ давоми...

1894 09:41 / 15.01.2019
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинадиРасулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам.Қиёмат куни одамлар шундай терлайдики, ҳатто терлари ерда етмиш зироъгача давоми...

3565 09:45 / 20.04.2018
Жобир розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади.Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам.Албатта, энг содиқ Калом Аллоҳнинг Китобидир, энг яхши ҳидоят Муҳаммаднинг ҳидоятидир. давоми...

7254 10:00 / 16.08.2017
Аудиолар

121609 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

43072 14:35 / 11.08.2021