1445 йил 11 зулқаъда | 2024 йил 19 май, якшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Янгиликлар

Сийрат хатмонасига марҳабо!

16:36 / 17.10.2022 1175 pdf Ўқиш режими + -

Аллоҳ Таоло зикрини баланд, қадрини олий қилган, йўл кўрсатувчи нурли чироқ бўлган зот ‒ Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳаётларини ўрганишга бағишлаб, «Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф» жомеъ масжидида «Дунё Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам билан ёруғдир» шиори остида олиб борилган маърифий суҳбатлар якунига етиб бормоқда.  

Шу муносабат билан, масжидда жорий йилнинг 26 октябрь куни шом намозидан сўнг мазкур анъанавий суҳбатларнинг хатмонаси сифатида катта тадбир бўлиб ўтади. Унга юртимиздаги мўътабар уламолар, аҳли илмлар, имом‑хатиблар таклиф қилинган. Жанобимиз ҳақларида янграйдиган гўзал маърузалар ва дил изҳорларидан баҳраманд бўлинг.

Тадбирда «Нурул яқин» китобининг Абулазим Зиёуддин домла тарафидан тайёрланган таржимасининг 1‑жузи асосида савол-жавоб бўлиб ўтади. Ушбу мусобақада қатнашишни истаган кишилар мазкур китобни ўқиб, тайёрланиб келишлари сўралади. Тўғри жавоб соҳибларига совғалар ҳозирланган. 

Мавлид байрами islom.uz порталининг барча ижтимоий тармоқлари орқали жонли тақдим этиб борилади. 

Барча диндош ака-ука, опа-сингилларимизни ушбу файзли мажлисга таклиф этамиз!

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Саудия Арабистони Ҳаж ибодатини адо этиш учун бир қатор мамлакатлардаги ижтимоий тармоқлар орқали ўз хизматларини реклама қилувчи сохта Ҳаж кампаниялари давоми...

634 16:27 / 29 апрель
2022 йил 8 июнь куни Россия Федерацияси мусулмонлари идораси раиси, муфтий, шайх Равил Ғайнутдин ҳазратлари Ўзбекистон мусулмонлари идораси делегация аъзолари давоми...

1069 12:01 / 11.06.2022
Жорий йилнинг 1819 май кунлари Қозонда .Казан Форум 2023 халқаро ошпазлар, танлови бўлиб ўтади. Бу ҳақда islamtoday.ru хабар беради. Мусобақа 1500 кв.м майдонга эга чодирда 15 давоми...

1075 17:18 / 27.04.2023
Кисва ҳақида тўлиқ маълумот

1256 22:09 / 18.07.2023
Видеолар
Аудиолар

121608 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

43072 14:35 / 11.08.2021