1445 йил 11 зулқаъда | 2024 йил 19 май, якшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Жума

Жума кунингиз муборак бўлсин!

11:10 / 15.04.2022 2746 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Жобир розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:

«Жумъа куни ўн икки соатдир. Ундан бир соатда қайси мусулмон Аллоҳдан бирор нарсани сўраган ҳолда топилса, Аллоҳ азза ва жалла унга ўша нарсани берур. Бас, уни Асрдан кейинги охирги соатда изланглар», дедилар».

Абу Довуд, Насаий ва Ҳоким ривоят қилганлар. Ҳоким саҳиҳ, деган.

Ушбу ҳадисдан мазкур дуо тўсиқсиз қабул бўладиган муборак соат кундуз кунининг олтмиш дақиқадан иборат табиий ўн икки соатларидан бир соат эканлиги тушунилмоқда.

Шу билан бирга, ўша соат Асрдан кейинги, қуёш ботишидан олдинги олтмиш дақиқа эканлигига ишора қилинмоқда.

Демак, Жумъа куни айни ўша пайтда эътиборли бўлиб, дуо қилишга ҳаракат қилмоғимиз лозим.

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Абу Саъид розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади .Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам .Ким Аллоҳга ва охират кунига иймон келтирган бўлса, жумага борсин. Ким бирор давоми...

2898 09:10 / 04.08.2023
Авс ибн Авс розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади . , . ,. . .Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам .Афзал кунларингиздан бири жума кунидир. давоми...

11154 23:00 / 11 январь
Шайх ибн Атоуллоҳ Сакандарий айтадилар .Кўп нафл рўза тута олмайдиган ва нафл намозларни ўқий олмайдиган киши Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламга кўпкўп давоми...

1782 15:18 / 31.03.2023
. . . ,. . Aбу Aйюб Сулaймoн розияллоҳу анҳудан Усмoн ибн Aффoн розияллоҳу анҳунинг oзoд қилгaн қуллaри ривоят давоми...

3320 10:05 / 05 апрель