1445 йил 11 зулқаъда | 2024 йил 19 май, якшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Қуръон

Келинг, Қуръон аҳлидан бўлайлик!

19:00 / 04.07.2022 20611 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Кўпчилик мусулмонлар Қуръони Каримни фақат ажр-савоб умидида ўқишади, чунки улар Қуръоннинг улуғ манфаатларидан бехабардир. Улар банда Қуръонни қандай ниятда ўқиса, шунга эришишини билишмайди.

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Амаллар ниятга боғлиқдир. Ҳар кимга ният қилгани бўлади…» деганлар. Қуръон – ҳаёт йўлидир. Ният эса уламоларнинг тижорат сармоясидир. Шундай экан, ўзимга ҳам, барча биродарларимизга ҳам Қуръон қироати пайтида қандай ният қилиш кераклигини эслатиб ўтмоқчиман:

1. Қуръонни илм олиш ва унга амал қилиш ниятида ўқиймиз.

2. Қуръонни Аллоҳдан ҳидоят сўраш ниятида ўқиймиз.

3. Қуръонни Аллоҳ таолога муножот қилиш ниятида ўқиймиз.

4. Қуръонни зоҳирий ва ботиний дардлардан шифо топиш ниятида ўқиймиз.

5. Қуръонни Аллоҳ мени зулматлардан нурга чиқарсин дея ўқиймиз.

6. Қуръонни қотган қалбларга даво бўлгани, унда қалб учун хотиржамлик, ҳаёт ва ислоҳ борлиги учун ўқиймиз.

7. Қуръонни Аллоҳ таолонинг зиёфати бўлгани учун ўқиймиз.

8. Қуръонни ғофиллар қаторига ёзилиб қолмаслик учун, зокирлардан бўлиш учун ўқиймиз.

9. Қуръонни Аллоҳга иймонимизни зиёда қилиш учун ўқиймиз.

10. Қуръонни Аллоҳ таолонинг Қуръони Каримни тиловат қилинглар деган амрига бўйсуниш ниятида ўқиймиз.

11. Қуръонни савобга эришиш, ҳар бир ҳарф учун ўн ҳасанотга эга бўлиш учун ўқиймиз. Аллоҳ таоло хоҳлаган бандасига савобини бундан ҳам кўпайтириб беради.

12. Қуръонни қиёмат куни унинг шафоатига эришиш учун ўқиймиз.

13. Қуръонни Набий саллаллоҳу алайҳи васалламга эргашиш учун ўқиймиз.

14. Қуръонни бутун умматнинг ва шу жумладан менинг ҳам юксак мартабаларга кўтарилишимга сабабчи бўлсин деб ўқиймиз.

15. Қуръонни жаннат даражаларига кўтарилиш, виқор тожини кийиш, бутун дунё тенг бўла олмайдиган икки сарпони ота-онамизга кийдириш учун ўқиймиз.

16. Қуръонни Аллоҳга яқин бўлиш учун ўқиймиз.

17. Қуръонни Аллоҳнинг хос бандаларидан бўлиш учун ўқиймиз.

18. Қуръонни яхши ўқиган одам олижаноб, мукаррам фаришталар билан бирга бўлишини билганимиз учун ўқиймиз.

19. Қуръонни дўзахдан ва Аллоҳнинг азобидан нажот топиш учун ўқиймиз.

20. Қуръонни Аллоҳнинг ҳифзу ҳимоясида бўлиш учун ўқиймиз.

21. Қуръонни абгор ҳаётга тушиб қолмаслик учун ўқиймиз.

22. Қуръонни зараримизга эмас, фойдамизга ҳужжат бўлсин деб ўқиймиз.

23. Қуръонни мусҳафга қараш ибодат бўлгани учун ўқиймиз.

24. Қуръонни сакина нозил бўлиши, раҳмат ўраб олиши ва Аллоҳ бизни Ўз ҳузуридагилар қаторида зикр қилиши учун ўқиймиз.

25. Қуръонни Аллоҳдан хайру баракот ва фазлга эга бўлиш учун ўқиймиз.

26. Қуръонни ўзи хушбўй, меваси тотли мевадек хушбўй бўлиши учун ўқиймиз.

27. Қуръонни дунёда залолатга кетмаслик, охиратда бахтсиз бўлмаслик учун ўқиймиз.

28. Қуръон у туфайли Аллоҳ маҳзунликни кетказгани, ғам-ташвишларни аритгани учун ўқиймиз.

29. Қуръонни қабримизда унс-улфат, йўлимизга нур, дунёда ҳидоятчимиз, жаннатга етакловчимиз бўлиши учун ўқиймиз.

30. Қуръонни Аллоҳ бизни тарбия қилиши, Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам хулқланган хулқлар билан одоб бериши учун ўқиймиз.

31. Қуръонни ҳақ билан банд бўлиш, ботил билан банд бўлмаслик учун ўқиймиз.

32. Қуръонни нафс, шайтон ва ҳавои нафсга қарши курашиш учун ўқиймиз.

33. Қуръонни қиёмат куни иймонсизлардан тўсиши учун ўқиймиз.

Келинг, Қуръон аҳлидан бўлайлик!

Мана шу Аллоҳ билан қилинадиган, фойдаси нақд тижоратдир. Аллоҳ унга битмас фазли карамидан инъом этади.

Муҳаммад Али Муҳаммад Юсуф таржимаси.

Муаллиф
Муҳаммад Али Муҳаммад Юсуф
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Эй иймон келтирганлар Рукуъ қилинглар, сажда қилинглар ва Роббингизга ибодат қилинглар ҳамда яхшилик қилинглар, шоядки, зафар топсангиз. Ва Аллоҳ учун ҳақ жиҳод давоми...

3922 22:47 / 07.04.2018
23. Айтингчи, ҳавои нафсини илоҳ қилиб олган, Аллоҳ уни билиб туриб залолатга солган ва қулоғига ҳамда қалбига муҳр босиб, кўзига парда тортиб қўйган кимсани давоми...

3820 05:00 / 23.01.2017
Эй иймон келтирганлар Молларингиз ҳам, фарзандларингиз ҳам сизни Аллоҳнинг зикридан чалғитмасин. Ким шундай қилса, бас, ана ўшалар зиён кўрувчилардир.Агар давоми...

3418 16:46 / 25.04.2018
Улуми Қуръонга оид илмлар ичида .Сабаби нузул, илми алоҳида ўрин тутади. Қуръони каримни ўрганиш ва ундан шаръий ҳукмлар чиқаришда ушбу илмнинг фойдаси жуда ҳам давоми...

5844 13:45 / 28.05.2019
Аудиолар

121607 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

43072 14:35 / 11.08.2021