1445 йил 11 зулқаъда | 2024 йил 19 май, якшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Тарих

Тоиф сафари

19:03 / 25.03.2020 4268 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Ана шундай оғир бир пайтда Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам Маккадан бошқа ерда ҳам Ислом даъватини қилиб кўриш ҳақида ўйлай бошладилар. Бу жой ўша пайтларда ҳамма жиҳатдан Маккадан кейинги иккинчи ўринда турадиган Тоиф шаҳри бўлиб кўринди. У зот Тоифга боришга қарор қилдилар.

Пайғамбарликнинг ўнинчи йили шаввол ойида Муҳаммад мустафо соллаллоҳу алайҳи васаллам озод қилган қуллари ва тутинган фарзандлари бўлмиш Зайд ибн Ҳориса розияллоҳу анҳу билан Тоифга бордилар. Улар «Шояд, Тоифдан бирор ёруғлик чиқса, маҳзунлик ариса, даъват ишлари юришиб кетса» деган умидда эдилар.

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Тоифга етиб борганларидан кейин диёр аҳолисининг асосини ташкил қилувчи Сақиф қабиласи аъёнлари билан учрашдилар. Улар билан мажлис қуриб, Исломга даъват қилдилар.

Аммо уларнинг жавоби жуда ёмон бўлди. Улар у зот соллаллоҳу алайҳи васалламни масхара қилишди. Бу ҳам етмагандек, ўзларининг эсипастлари, қуллари ва бебош болаларини Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламни ҳақоратлашга, ортларидан бақириб масхара қилишга ва тош отишга чорлашди. Тоифликлар йўлнинг икки четида туриб олиб, олдларидан у зот ўтаётганларида аёвсиз тошбўрон қилишди. Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламнинг оёқлари қонга, қалблари дарду аламга, тиллари эса Аллоҳ таолога илтижога – дуога тўлди:

«Аллоҳим! Қувватим заифлигидан, чора-тадбирим озлигидан, одамлар олдида хор бўлганимдан Ўзингга арз қилурман! Эй раҳмлиларнинг раҳмлиси! Сен заифҳолларнинг Роббисан! Сен менинг ҳам Роббимсан! Мени кимларга ташлаб қўюрсан?! Мени нохуш қаршилайдиган бегоналаргами?! Ёки ишимни душманга топшириб қўйдингми?! Агар менга ғазаб қилмаган бўлсанг, буларга парво қилмайман! Лекин мен учун Сенинг офиятинг кенгдир. Зулматларни ёритган, бу дунё ва охират ишини ислоҳ қилган юзинг нури ила менга ғазабинг нозил бўлишидан, қаҳринг тушишидан паноҳ тиларман. То рози бўлгунингча Сендан розилик сўрайвераман. Қудрат ва қувват фақат Сенинг биландир».

Аллоҳ таоло Ўз пайғамбарининг бу дуоларини дарҳол қабул қилди. Шу ондан ишлар аста-секин юриша бошлади.

«Ислом тарихи» биринчи китобидан

Муаллиф
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Ўтроқ араблар асосан уч минтақада ndash Яманда, Шимолда ва Ҳижозда истиқомат қилишган.1. Яман подшоҳликлариМаъин подшоҳлиги мил. авв. 1300650 йилларБу давлат кенгайиб, давоми...

1551 19:00 / 25.06.2019
Кейинги асрларда нашр этилган деярли барча тарих китобларида Муқаннани ўзбек халқининг қаҳрамони, миллийозодлик ҳаракати йўлбошчиси сифатида талқин этиб давоми...

7178 17:00 / 12.12.2020
Амир Темур болалигиданоқ диний илмларни ихлос билан ўрганди, ёшликдаёқ Исломнинг бош масдари Қуръони Каримни ёд олди. У уч йил ичида Аллоҳнинг Китобини шу давоми...

3644 17:00 / 20.12.2020
Макка фатҳ этилгач, Аллоҳнинг дини ҳамма томонга тарқала бошлади. Кишилар Ислом таълимоти остида ҳаёт кечиришни афзал кўра бошладилар. Мадинадаги Пайғамбар давоми...

1669 12:00 / 16.11.2021
Аудиолар

121609 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

43072 14:35 / 11.08.2021