1445 йил 11 зулқаъда | 2024 йил 19 май, якшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Тарих

Хадийжага уйланишлари (ҳижратдан аввалги 28 йил, куз фасли;милодий 595 йил)

16:55 / 09.10.2019 2724 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Маккада Хадийжа исмли аслзода, ақлли, ахлоқли, фазилатли ва бой-бадавлат аёл бор эди. У олдинги турмуш ўртоғи вафот этиб, бева қолганидан кейин тижорат учун бошқа эркакларни ишга ёллар эди.

Муҳаммад мустафо соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳам Хадийжа бинт Хувайлид билан келишиб, унинг тижорати бўйича Шом ўлкасига бориб, савдо қилиб келдилар. Ўша тижорий сафарда Хадийжанинг хизматкори Майсара исмли йигит ҳам у зотга ҳамроҳлик қилди. Бу сафардан кейин ўткир ақл эгаси Хадийжа Муҳаммад мустафо соллаллоҳу алайҳи васалламнинг оддий одам эмасликларини сезиб қолди. У зотдаги тўғрилик, садоқат, ҳалоллик, хайр-барака ва бошқа хислатлар Хадийжани ўзига ром этди.

Бунинг устига, хизматчи Майсара сафар давомида Муҳаммад мустафо соллаллоҳу алайҳи васалламда кўрган ақл бовар қилмайдиган ҳолатларни айтиб берди. Макканинг кўплаб аъёнларининг совчиларини қайтарган Хадийжа Муҳаммад мустафо соллаллоҳу алайҳи васалламга турмушга чиқишни ният қилди. У киши ўзининг бу ҳақдаги ниятини дугонаси Нафиса орқали Муҳаммад мустафо соллаллоҳу алайҳи васалламга етказди.

Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламнинг амакилари совчи бўлдилар. Икки томоннинг розилигидан сўнг Абу Толиб никоҳ хутбасини ўқиди. Ўшанда Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ёшлари йигирма бешда, Хадийжа онамизники эса, машҳур ривоятга кўра, қирқда эди.

«Ислом тарихи» биринчи китоб

Муаллиф
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Кириш.Мусулмон тарихчилар .Тарихни ўрганган кишининг умри узаяди,, дейишади. Ҳақиқатдан ҳам тарихни қунт билан ўрганган одам, гўё ўша ўзи ўрганган даврда яшайди. давоми...

21616 18:35 / 08.01.2019
Капрал Ҳасан Туркиянинг Игдир вилоятидаги Усмонлилар армиясининг салмоқли пулемётлар жамоаси таркибида бўлган. У вафот этгунига қадар Қуддусни 65 йил қўриқлаган давоми...

1910 09:07 / 16.11.2023
Шуайб алайҳиссаломнинг насаблари Иброҳим алайҳиссаломнинг Мадян исмли ўғилларига бориб туташади. Демак, Шуайб алайҳиссалом ҳам Иброҳим алайҳиссаломнинг давоми...

2512 16:00 / 06.06.2019
Қурайш мушриклари мусулмонларнинг ҳижратидан безовталаниб қолишди. Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ўзларига эргашган кишиларга бориб қўшилишларидан давоми...

1764 16:06 / 04.06.2020
Аудиолар

121608 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

43072 14:35 / 11.08.2021