1445 йил 25 зулқаъда | 2024 йил 02 июнь, якшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Нуқтаи назар

Ҳиндулар Исломни диққат билан ўргансалар, улар ҳам мен каби бу динни севиб қоладилар

16:00 / 06.07.2019 4026 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Махатма Ганди Ислом дини ва Қуръони каримни синчиклаб ўрганиб, мусулмонларга ҳайрон қолган. У ўзининг бу ҳаракатини шундай изоҳлайди:

Мусулмонлар ўзларининг улуғвор ва ғалабали кунларида ҳам мутаассиб бўлмаганлар. Ислом дунё Яратувчиси ва Унинг ишларига ҳайрат назари билан қарашга буюради. Ғарб қўрқинчли зулмат ичида бўлганида, шарқда порлаган, кўзни қамаштирувчи ислом юлдузи азоб-уқубат дунёсига ёруғлик, тинчлик ва тасалли олиб келди. Ислом дини ёлғончи дин эмас. Ҳиндулар бу динни диққат билан ўргансалар, улар ҳам мен каби бу динни севиб қоладилар. Мен Ислом динини, Пайғамбарини ва унинг атрофидагиларнинг қандай яшаганликлари ҳақидаги китобларни ўқидим. Улар менда жуда ҳам катта таассурот қолдирди. Мен шу хулосага келдимки, исломиятнинг бунчалик тез ёйилиши қилич кучи билан бўлган эмас. Тўяриси: Аксинча, ҳар ишда соддалик, мантиқ ва Пайғамбарларининг катта ҳол соҳиби яқинларига ва барча мусулмонларга чексиз садоқатда бўлгани туфайли бу дин бошқа кишилар томонидан севилиб қабул қилинган. Ислом ижтимоий адолатни буюрувчи диндир. Насронийликдаги бир қатор камчиликлар туфайли у ислоҳотга муҳтож бўлгани ҳолда Исломият нозил бўлган кундан бери бугунги кунгача ҳеч нарсаси ўзгармаган.

Махатма Ганди – Ҳиндистон сиёсий арбоби, мустақиллик асосчиларидан бири.

Муаллиф
Махатма Ганди
Мавзуга оид мақолалар
.Европада дунёвий ва черков таълимотларининг асослилиги ҳақида баҳслар борар, уларни жамлаш мумкинми, яъни Худога ишонган ҳолда илмий тадқиқотлар билан давоми...

927 14:12 / 08 февраль
.Коронавирус ўта хатарли бир беморликдир. Соғлиқни сақлаш мутахассислари ва шифокорларнинг таъкидлашича, бу дардга чалинган бирор шахсга яқинлашиш, унинг кенг давоми...

2805 18:30 / 03.04.2020
Икки хислат бор, ким улардан сақланса, унинг рўзаси саломат қолади. Улар ғийбат ва ёлғон. Мужоҳид ибн Абу Шайба раҳимаҳуллоҳ

1575 14:31 / 16 март
.Мусулмонларнинг Андалусиясидан бизгача 30 та китоби қолди. Ўша китобларни ўқиб, атомни парчалашга эришдик. Агар биз ёқиб юборган ана ўша буюк Ислом давоми...

2713 09:30 / 19.02.2021
Аудиолар

122319 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

43659 14:35 / 11.08.2021